ноябр 14, 2020 13:30 Asia/Tashkent
  • Эронда Ал-Қоида етакчиларидан бири ўлдирилмаган
    Эронда Ал-Қоида етакчиларидан бири ўлдирилмаган

Эрон ТИВ наттоғи, Эронда Ал-Қоида террорчи гуруҳ етакчиларидан бирини ўлдирилгани тўғрисидаги хабарларга кўрсатган аксиламалида, ушбу террорчи гуруҳ аъзоларини Эрон ҳудудларида бўлиши тўғрисидаги даъволарни рад этди.

Nyu-York Taymsга берган интервьюларида АҚШ разветкаси расмийлари Ал-Қоиданинг иккинчи рақамли  одами ва Бин Ладен ўғлининг беваси 3 ой олдин АҚШ буйруғи билан Теҳронда Исроил разведкаси томонидан ўлдирилди дея даъво қилишди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  Исроил режими томонидан тарқатилган  айрим даъволар ҳамда  Нью-йорк таймс газетасининг  Эронда Ал-Қоида террорчи гуруҳининг етакчисини ўлдирилгани тўғрисидаги хабарарга оид саволга жавобан, Ал-Қоида террорчи гуруҳи АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг нотўғри сиёсатининг маҳсулидир дея изоҳлади.

Хатибзода шунингдек, Вашингтон ва Тел-авив режимлари вақт -вақти билан А-Қоида ва минтақадаги бошқа террорчи гуруҳлларнинг жиноий фаолияти учун жавобгарикдан қочиш мақсадида ёлғон ва асоссиз даъволар орқали  Эрон мамлакатини бундай террорчи гуруҳларга мансуб сифатида кўрсатишга уринишади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи АҚШнинг Эронга қарши ҳатти -ҳаракатларига ишора қилиб, ўтмишда ҳам АҚШ режими Эронга қарши ҳар қандай сохта айбловларни эълон қилган бўлсада, ушбу ҳатти-ҳаракат АҚШнинг амалдаги ҳукуматида доимий бир тенденцияга айланди ва Оқ уй эса  бу каби айбловларни такрорлаш орқали ўзининг Эронофобия ва ёки Эронбадбинлик режасини амалга ошириш учун қўшимча чоралар кўришга уриниб келмоқда деб эълон этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода шубҳасиз бундай даъволар Эрон халқига қарши кенг -қамровли иқтисодий, психологик ва разведка уруши шароитида янграмоқда ва ОАВ ҳам Эронга қарши Оқ уйнинг мақсадли ёлғон ва сохта даъволарини тарқатиш платформасига айланмаслиги керак деб эслатиб ўтди.

Саъид Хатибзода ўз сўзларида АҚШ ОАВига ҳам,  АҚШ ва сионистик режим расмийларининг Голливуд сенариясига ўхшаган тузоғига тушмасликларини маслаҳат берди.

Ёрлиқ