ноябр 14, 2020 14:28 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга қарши курашишда янги чоралар кўриб чиқилади
    Эронда коронавирусга қарши курашишда янги чоралар кўриб чиқилади

Эрон ислом республикаси президенти ҳукумат коронавирусга қарши курашиш учун барча имкониятларини ишга солганини айтиб, ушбу хавфли вирусга қарши курашда янги чораларини эълон қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  бугун коронавирусга қарши Миллий штаби йиғилишида чекловларни кучайтириш ҳамда  йиғилишлар ва транспорт воситалдарини камайтиришга чақириб,  шу ҳафта қабул қилиниб,  келаси шанба 21 ноябрдан бутун мамлакат бйлаб амала ошириладиган режа тайёрланди дея изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида режа ҳар ҳафта бутун мамлакат бўйича амалга оширилади ва ҳар бир шаҳар учун қоидалар белгиланади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ушбу режанинг асоси коронавирус тугагунига қадар давом этишини таъкидлаб, чекловларнинг кўпайиши одамларга бу ғайриоддий ҳолат  ва вазиятни тўлиқ англаб етишга қаратилган бўлиб,  ҳар кимга уни энг кам зарар билан енгишга ёрдам бериши керак дея аниқлик киритди.

Руҳоний шунингдек касалларни аниқлаш айниқса  аломатсиз касалларни маълум қилишнинг аҳамиятига тўхталиб, муайян аломатларга эга бўлмаган беморларни аниқлаш ва бу одамларни жамоатдан ва одамлардан ажратиш жуда муҳимдир, бу эса диагностика тестларини кўпайтириш орқали мумкин бўлади дея эълон қилди.

 

Ёрлиқ