ноябр 15, 2020 14:29 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Ироқ мудофаа вазири билан учрашди
    Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Ироқ мудофаа вазири билан учрашди

Ироқ мудофаа вазири Теҳронда Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси билан учрашиб, мулоқот қилди.

Теҳронда бўлиб турган Ироқ мудофаа вазири Жумъа Анод Саъдун бугун  Эрон ислом республикаси қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий билан учрашиб, мулоқот қилди.

Учрашув мақсади Эрон ва Ироқ ўртасидаги мудофаа ва ҳарбий алоқаларни кенгайтириш,  терроризмга қарши кураш, минтақада хавфсизликни ўрнатиш, минтақадаги беқарорликларнинг олдини олиш йўлларини тушинтириш, ҳамда Эроннинг катта тажрибалари ва технологик имкониятларидан фойдаланиш каби масалаларга қаратилганди.

Кеча ҳам Эрон мудофаа вазири бригада генерали Амир Ҳотамий ҳам   Ироқ мудофаа вазири Жумъа Анод Саъдунни қабул қилганида  минтақа давлатлари минтақа хавфсизлигини ўзлари таъмилашиши ва бошқариши кераклигини айтиб, Эрон ислом республикаси Ироқнинг сиёсий жарёни, барқарорлиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхилитлигини сақлашни қўллаб- қувватлашни давом эттиражди ва Ироқни қайта тиклаш ва ривожлантириш жараёнига ҳам фаол  қатнашишга тайёр деб эълон қилганди.

Генерал Амир Ҳотамий  минтқадаги терроризмга қарши курашишда Теҳрон ва Бағдод давлатларининг  ҳамкорликларига тўхталиб,  трансминтақавий кучларнинг мавжудлиги ва иштирок этиши Ғарбий Осиё минтақасида баеқарорликлар ва ишончсизликларнинг асосий омилидир дея қўшимча қилди.

 Ҳотамий шунингдек АҚШ бошчилигидаги  буюк қудратларнинг ҳатти-ҳаракатлари уларни минтақани беқарорлаштириш бўйича узоқ муддатли режалари борлигини кўрсатди ва агар  Ироқ ва Сурия халқлари, муқовимат кучлари, давлати ва қуролли кучларининг тажовузкорлар ва жиноятчи террорчиларга қарши курашишлари бўлмаганида  минтақа номаълум ва хавфли вазиятга тушиб қолган бўлиши мумкин эди деб аниқлик киритди.

Ироқ мудофаа вазири бу учрашувда  Эрон давлатининг дўст, биродар ва яхши қўшни сифатида эканлигидан хурсандчилик билдириб,  Ироқ халқи Эрон мамлакатнинг ИШИДга қарши курашда ва бу террорчи гуруҳини чиқариб юбриш ва мағлуб этиш учун берган маслаҳатлари ва етказган қурол-яроқ ёрдамларини ҳеч қачон унутмайди деб  эълон этди.

 

Ёрлиқ