ноябр 18, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: АҚШнинг ҳозирги ҳукумати жинояткор ва террорчи давлатдир
    Эрон президенти: АҚШнинг ҳозирги ҳукумати жинояткор ва террорчи давлатдир

Эрон ислом республикаси президенти сўнгги йилларда Вашингтоннинг Теҳронга қарши баъзи бузғунчи ҳаракатлари ва иқтисодий терроризмига ишора қилиб, АҚШнинг ҳозирги ҳукумати жиноий ва террористик давлатлар деб айтди.

Бугун Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний  ҳукумат йиғилишида сўзлаган нутқда, АҚШдаги ҳозирги маъмурият Эрон билан иқтисодий уруш бошлагаидан бери  Теҳрон иқтисодий қўршовда бўлди ва Вашинттонинг иқтисодий терроризмга дучор келди дея изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  Эрон ислом республикаси сўнгги йилларда зўравон бир режим қаршисида турганини таъкидлаб,  иқтисодий соҳада АҚШ Эрон халқига босим ўтказа олди,  аммо асосий мақсадига эриша олмади, яъне Эроннинг  ички хавфсизликига зарба беришда қаттиқ мағлуб бўлди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида,   мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий шароитлари яхшиланмоқда ва ҳукумат одамларнинг муаммоларини камайтириш учун ушбу шароитини давом  эттиришга ҳаракат қилди, деб аниқлик киритди.

Ҳасан Руҳоний мамлакатдаги қизил вазиятга эга шаҳарларда кучли чекловлар жорий этилишига тўхталиб, келаси  4 ой ичида жамиятнинг учдан бир қисмига маиший ёрдам пакетлари тақдим этилади, деб таъкидлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, коронавирус пандемиясига қарши кураш жараёнида барча фуқароларини масъулиятни сезишлари зарурлигига ишора қилиб, кейинги шанба кунидан  коронавирусга қарши курашда динамик чекловоларни жорий қилиш режасини амалга оширилиши билан зарурий ҳолалардан ташқраи барча  қизил вазиятидаги шаҳарлар  деярли ёпилади ва сариқ ҳолатдаги шаҳарлар эса ярим ёпиқ бўлади деб эълон қилди.

Ёрлиқ