ноябр 20, 2020 13:00 Asia/Tashkent
  • Генерал Деҳқон:  Эрон ўзининг ҳарбий қудрати масаласида ҳеч ким билан музокара олиб бормайди

Эрон Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси таъкидлади:Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қандай шароитда ҳеч ким билан ўзининг ҳарбий қудрати тўғрисида музокараларга киришмайди.

"Чекланган ва тактик можаро кенг миқёсли урушга айланиб кетиши мумкин", деди Эрон Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси  генерал Ҳусейн Деҳқон, Ғарб оммавий ахборот воситаларининг АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий чоралар кўришга қарор қилганлиги ҳақидаги баъзи тахмин қилинган хабарлари ҳақида. -- Албатта, Қўшма Штатлар, минтақа ва дунё бундай кенг кўламли инқирозга дош беролмайди.

Генерал Деҳқон АҚШнинг  Эрон билан музокаралар ўтказиш учун шарт қўймоқчи эканлигини таъкидлаб, деди: "Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қандай шароитда ҳеч ким билан ўзининг ҳарбий қудрати тўғрисида музокараларга киришмайди".

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси Халқаро Атом Энергияси Агентлиги инспекторларининг Эроннинг ядро иншоотларини текширишлари хусусида тӯхталиб,  ушбу текширувлар инспекторлар "жосус" агентлиги вакили  бўлиб чиқмагунча   давом этиши мумкинлигини таъкидлади.

Яқинда   Форс кўрфази ҳошиясидаги араб давлатлари томонидан сионистик режим билан эришилган келишувлар тўғрисида генерал Деҳқон шундай деди: "Ғарбий Осиёда Исроил нуфузининг кучайиши" стратегик хатога олиб келиши мумкин.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси шунингдек, илова қилди:  Ислом Жумҳурияти  Исломий  Инқилоб Соқчилари корпусининг Қудс бӯлинмаси   қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг  қони учун қасос сифатида барча Америка кучларини минтақадан чиқариб юборишни талаб қилади.

Ёрлиқ