ноябр 22, 2020 11:47 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги теракт АҚШнинг Афғонистондаги воситачи орқали урушининг намунасидир
    Кобулдаги теракт АҚШнинг Афғонистондаги воситачи орқали урушининг намунасидир

Эрон ТИВ наттоғи, Кобулда содир бўлган терактни Афғонистондаги АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг воситачи орқали урушининг намунасидир деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода,  Кобулдаги теракт ҳамда бу ҳужум оқибатида бир нечта ракеталарни дипломатик корпуслар, айниқса Эрон ислом жумҳуриятининг элчихонаси ҳовлисининг бир қисмига урилганини қаттиқ қоралаб, ушбу ҳужумлар учун АҚШ режими бевосита жавобгардир дея айтди.

Саъид Хатибзода ўз сўзларида,  Афғонистон ҳукумати, халқи хусусан бу террорчилик ҳужум қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдириб, бугунги ракета ҳужумида Кобул шаҳрининг турли жойларига, шу жумладан ушбу шаҳарнинг дипломатик маҳаласига уюштиридган ракета ҳужумида текширувларга асосан шу пайтгача Эроннинг Кобулдаги элчихонаси ҳовлисига камида битта ракета тушган деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳуриятининг Афғонистондаги элчихонаси шанба куни ўзининг Твиттерида: ракета элчихона биносига текканида, ҳеч бир кишига зарар етазилмаган, бироқ бир нечта парчалари элчихонанинг асосий биноси, дерезалари ва бошқа тажҳизоларига тегиб кетган дея ёзди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг турли минтақаларида 23 ракета тушди ва унинг натижасида 8 киши ҳалок бўлиб, 31 нафар яраланди.

Ҳужум учун ИШИД террорчи гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди.

 

Ёрлиқ