ноябр 22, 2020 14:53 Asia/Tashkent
  • Оқ уйда ким бўлса ҳам Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишдан бошқа иложи йўқ
    Оқ уйда ким бўлса ҳам Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишдан бошқа иложи йўқ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, сўзлаган нутқида, Оқ уйдагиларнинг барчаси Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишдан бошқа иложи йўқ деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  ўтказилган матбуот анжумани чоғида,  Жо Байденнинг Оқ уйга кирганидан кейин Вашингтн давлатининг халқаро ядровий келишувга қайтиши ва Эроннинг шартларига тўхталиб, Оқ уйга ким келишидан қатъий назар,  Оқ уйдагиларнинг ҳаммаси Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишдан бошқа иложи йўқлигини таъкидлади.

Хатибзода ўз сўзларида, Эрон ўзининг миллий хавфсизлиги масаласида ҳеч ким билан маслаҳатлашмайдиганига ишора қилиб,  Эрон учун миллий манфаатлар ва миллий хавфсизлик муҳимдир ва ушбу муҳим масаларга қарши ҳужум ва ёки  таҳдидлар пайдо бўлганида, Теҳрон давлати ҳар қаерда ва ҳар қандай жойда қатъий жавоб қайтаради дея қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи АҚШнинг максимал босим сиёсатларини Вашингонг режими  учун максимал мувафақиятсизликлар келтирганини баён этиб, АҚШнинг ҳозирги режими  мағлуб бўлган сиёсатларини давом эттира олмайди деб аниқлик киритди.

Хатибзода шунингдек барча фронтларда сионистик режимга қарши юз фоиз қаршилик ҳаракатларини давом этаётганига ишора қилиб, Эрон Сурияда ўз маслаҳатчилари ва маслаҳатлашувлари билан қатнашмоқда ва агар кимдир унинг иштирокига халал етказса унга кескин жавоб қайтарилади дея эслатиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода АҚШ давлати котибини ишғол этилган Фаластин сарзаминларга сафарини кескин қоралаши, Фаластин мавзусида содиқ бўлишни таъкидлаши ҳамда бундай ҳукмдорларнинг баъзиларининг хиёнатлари  ва Оқ уйдаги амалдаги режимнинг  уятсизлигини битта танганинг икки томони эканлигини эълон этиб,  АҚШ учун шароит яратиб берганлар ҳам жавобгарликка тортилиши зарур деб изоҳлади.

Хатибзода Афғонистондаги терактларни қоралаб, Афғонистонда барқарор тинчлик ва тараққиётга эришишнинг ягона йўли бу афғонлараро мулоқотдир деб маълум этди.

 

Ёрлиқ