ноябр 23, 2020 15:31 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати БМТнинг Сурия суверенитетини сақлаб қолиш бўйича ҳаракатларини олқишлайди
    Эрон давлати БМТнинг Сурия суверенитетини сақлаб қолиш бўйича ҳаракатларини олқишлайди

Халқаро ишлардаги Эрон парламенти раисининг махсус ёрдамчиси сўзлаган нутқида, Эрон давлати БМТнинг саъй -ҳаракатлари, айниқса Суриянинг миллий ҳокимияти, суверенитети ҳамда бу мамлакатда барқарор хавфсизликни қайтариш бўйича позициясини қўллаб- қувватлажди деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Халқаро ишлардаги Эрон парламенти раисини махсус ёрдамчиси Амир Абдуллоҳиён  Суриядаги БМТнинг махсус вакили Гир Петерсон билан учрашганида  айрим хавфли террорчи гуруҳларнинг  ўз номини ўзгартириб БМТнинг террорчилар қора рўйхатидан чиқишга уринётганини таъкидлаб,  Эрон ислом жумҳурияти илгаригидек,  Сурия мамлакати ва минтақадаги ушбу муҳим мамлакатнинг хавфсизлигини бор куч -қудрати билан ҳимоя қилиб,  Сурия давлатига нисбатан нейтрал холис ва мантиқий хулоса чиқаришини баён этиши билан БМТнинг Сурияга ёрдам еткаиб бериш бўйича  конструктив саъй -ҳаракатларини ҳам қўллаб- қувватлайди деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси ёрдамчиси Амир Абдуллоҳиён  Сурияга қарши қўлланган санкциялар айниқса бу мамлакатнинг тиббиёт, тиббий асбоб-тажҳизотлар ва озиқ -овқат соҳасига босим ўтказилишини шафқатсизликдан ўзга нарса эмаслигига тўхталиб,  гуманитар санкцияларни бартараф этиш учун зарурий одимлар ташлаш зарурлигини таъкидлади.

БМТ Бош котибининг Сурия масалаларидаги махсус вакили, Гир Петерсон ҳам Эрон мамлакатининг Суриядаги террорзмга  қаршии курашдаги конструктив ҳаракатларини юқори баҳолаб, Эроннинг суриялик қочқинлар ва  муҳожирларни ўз уй -манзиларига қайтишидаги инсонпарварлик ёрдамларини ва ҳимоятларига ишора этиб, биз Сурия масаласида инсон ҳуқуқлари ва қочқинлар вазиятига жудда жиддий ва алоҳида аҳамият беришимиз шарт ва зарур деб аниқлик киритди.

 

 

Ёрлиқ