ноябр 24, 2020 11:43 Asia/Tashkent
  • Эрон МДҲ мамлакатларига 692 миллион долларлик маҳслулоттлар экспорт қилган

Эрон ислом жумҳурияти Савдо-сотиқ соҳасини ривожлантириш ташкилотининг Европа ва Америка бўлими бош директори Мустақил давлатлар ҳамдўстилигига аъзо давлатларга Эрон томонидан 692 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилингани ҳақида хабар берди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси савдо-сотиқни ривожлантииш ташкилотининг Европа ва Америка бўлими бош директори Беҳрўз Улфат ўз сўзларида, жорий йил 21 март  ойидан 21 сентябрига қадар Эроннинг умумий экспортини 13 миллиард 566 миллион долларни ташкил этанига тўхталиб,  ушбу экспорт ҳажмидан  692 миллион долларлик маҳслулотларни МДҲ мамлакатларига тўғри келишини маълум этди.

Эрон ислом республикаси савдо-сотиқни ривожлантииш ташкилотининг Европа ва Америка бўлими бош директори Беҳрўз Улфат шунингдек МДҲ таркибидаги 12 давлат орасида Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Молдавияга Эрон ислом республикаси маҳсулотнинг экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан   ошган,  аммо Грузия, Туркманистон, Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбойжон республикасига экспорти камайган деб изоҳлади.

Беҳрўз Улфат қўшимча:  бу даврда Эроннинг МДҲ мамлакатларидан қилган импорт ҳажми 811 миллион долларга баҳоланган, бу ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 2 фойиз камроқ деб таъкидлади.

Сўнгги 7 ой давомида Эроннинг экспорт ҳажми 85 миллион тоннага етган ва Эрон ташқи савдосининг қиймати 38 миллиард 278 миллион долларни ташкил этган.

 

Ёрлиқ