ноябр 24, 2020 17:03 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари :  бегона давлатларга ишониб бўлмайди
    Инқилоб раҳбари : бегона давлатларга ишониб бўлмайди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари чет эл режимларига ишониб бўлмайди ва уларнинг йўл очиб беришларига ҳам мутлақо умид қилиш мумкин эмас деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрондаги 3 орган бошлиқлари ва  Олий иқтисодий мувофиқлаштириш кенгашининг бошқа аъзолари билан учрашуви чоғида, санкцияларни аччиқ бир ҳақиқат эканлиги ҳамда АҚШ ва унинг Европадаги шерикларининг Эрон халқга қарши  жинояот эканлигини таъкидлаб , ушбу жиноятлар кўп йиллар давомида Эрон миллатига қарши содир этилган, аммо сўнгги 3 йил ичида бундай жиноятлар янада кучайган деб изоҳлади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида  санкцияларни енгиб ўтиш ва уларни зарарсизлантириш йўлларига тўхталиб,  бу йўл бошида қийинчиликлар ва муаммоларга дуч келиш табиийдир, аммо ҳаракат ва ташаббус билан ва ўзини муаммолардан ҳимоя қилиш орқали санкциларни енгиб, бошқа тмонга унинг ҳаракатлари натижасиз эканлиги тушунтирилганида бошқа томон аста- секин санкциялар қўллашни тўхтатади дея қўшимча қилдилар.

Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ташқи томондан ҳеч қандай ёрдам ва йўл очилишига умид қилмасликни тавсия этиб, чет элга умид қилган айрим кимсаларнинг ички вазияти мутлақо аниқ ва маълум эмас ва уларнинг сўзларига таяниб иш олиб бориш ва ё режалар тузиш ҳам номумкиндир деб эълон этдилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек  Европа тройкаса яъне уч давлатининг  яқиндаги иддаоларига ишора қилиб,  ўзлари минтақавий ишларига энг кўп аралашган бўлишсада, улар Эронга минтақа ички ишларига аралашмасликни айтишмоқда. Англия ва Франция  хавфли ва ҳалокатли ядро қуролига эга бўлиб, Гермния ҳам  ушбу йўлда ҳаракат қилаётган бўлсада улар Эрон ислом республикасини ракетага эга бўлмаслиги кераклигини даъво қилишмоқда деб баён этдилар.

 

Ёрлиқ