ноябр 24, 2020 17:21 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 483 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 483 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 минг 721 бемор аниқланди ва 483 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 721  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2  минг 801 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 880   минг  542 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 483 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 45  минг 738  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  617 минг 715 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 60 миллион  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 403  мингдан ортиғи вафот этган ва 41 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Ёрлиқ