ноябр 25, 2020 12:04 Asia/Tashkent
  • Хорижий кучларининг масъулиятли равишда Афғонистонни тарк этиши  барқарор тинчлик сари қадамдир
    Хорижий кучларининг масъулиятли равишда Афғонистонни тарк этиши барқарор тинчлик сари қадамдир

Эрон ташқи ишлар вазири, Муҳаммаджавод Зариф чет эл қўшинларини Афғонистондан масъулиятли равишда чиқиб кетишлари ҳамда уларнинг вазифалари ва миссияларини афғонистнлик ҳарбий кучларга бемалол ва самарали топширилишини бу мамлакатда барқарор тинчлик сари муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот хизмати идорасининг кечанги хабарига кўра, Муҳаммаджавод Зариф  Афғонистон-2020 виртуал шаклида бўлиб ўтган конференцияда сўзга чиққанида,  Бон шаҳрида ўтказилган Афғинстон бўйича конференциядан 20 йил ўтиб бориши билан  бу мамлакатдаги уруш ва нотинчликларни давом этиши тўғрисида суҳбат қилиш  буюк бир трагедия ва фожеадан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб,  Афғонистон халқи 40 йилдан кўпроқ вақтдан бери уруш ва нотинчликларга дуч келиб буюк фожеаларни бошдан ўтказишмоқда ва бу уруш ва хунрезликларнинг барчаси хориж мамлакатларининг фитналарига бориб тақалади деб  изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари тинчлик учун ҳарбий ёндашув мувафаққиятсизликка учраган ва чет эл кучларининг мавжудлиги узоқ вақтдан бери ҳал этилмаган муаммога айланганига ишора қилиб, Эрон давлати ҳар доим афғонистонликларнинг ўзлари ҳомийлигида олиб борилган Афғонистон бошчилигидаги мулоқотни қўллаб- қувватлайди ва шу билан бирга БМТ  ҳам афғонлараро музокараларни  осонлаштиришда муҳим рол ўйнашиши лозим. Эрон ҳам ҳамкорилк қилишга доимо тайёр дея аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида Хоф-Ҳирот темир йўлини яқин келажакда очилиши ҳақида хабар қилиб,  Эрон ислом жумҳурияити  мамлакат жанубидаги Чобаҳор порти орқали  Афғонисмтоннинг  дунё билан боғлайди ва  бу мамлакат учун энергетика заминасида яхши имкониятлар яратиши ҳам мумкин, аммо АҚШ  эронликларга ҳам, афғонларга ҳам қарши қаратилган иқтисодий терроризмни бошлади ва бу ҳамкорликларга катта тўсқинлик қилмоқда деб эълон этди.

Куни кеча Женевада Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт йўлларини тушунтириш учун дунёнинг 66 мамлакат ва 32 халқаро ташкилотлари вакиллари иштирокида  бошланган Афғонистон-2020 икки кунлик саммити  якунланди.

 

Ёрлиқ