ноябр 26, 2020 14:01 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жосуси  хорижда ҳибсга олинган 3 нафар эронлик  билан алмаштирилди
    Сионистик режим жосуси хорижда ҳибсга олинган 3 нафар эронлик билан алмаштирилди

Хориж мамлакатларда сохта айбловлар билан ҳибсга олинган Эроннинг 3 нафар иқтисодий фаолари сионистик режим фойдасига фаолият қилгани сабаб Эронда қўлга олинган икки фуқаролик паспортга эга жосус билан алмаштирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон разветка хизмати томонидан  2018 йил 21 сентябрда  тадқиқот ва исломшунослик фаолиятини  баҳона қилиб Эронда жосуслик қилиш ва маълумот тўплаш учун келган австралиялик-британиялик фуқаро "Kayli Mur-Jilbert"  қўлга олинди.

Kayli 1987  йилда Австралияда туғилган. У насронийлар оиласида  дунёга келган бўлсада,  аммо кейинчалик  ўз фаолияти сабабли насронийликдан яҳудийлик динига ўтган.

Сурияга бориш Исроил режими ҳарбий разветка хизматининг Кейлига топширган биринчи вазифаси бўлган.

Кейли Суриядан қайтиб келгач,  сўроқ қилишда тажрибасини ошириш мақсадида қамоққа олинган ва муҳожир эронликларни сўроқ қииш ишларининг масъули бўлиб ишлайди ва шу восита билан Эрон хусусидаги ўз маълумотларини оширишга уринган.

Кейли тадқиқот ва университет ишлар,  динлар ва мазҳаблар университетида қатнашиш учун тадқиқот имконятларини яратиш баҳонасида Эронга келади.

Икки фуқароликка эга бўлган ушбу жосус  сионистик режим жосуслик хизмати билан ҳамкорлик қилиш орқали Эрон миллий хавфсизликига қарши жиноят қилишда айбланиб 10 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 2 йиллик жазо мудатини ўтказганидан кейин  Эрон ислом жумҳурият тузуми  уни санкцияларни четлаб ўтиш баҳонасида хориж мамлакатларда ҳибсга олинган Эроннинг 3 нафар иқтисодий фаоллари билан алмашиш қарорига келди.

 

 

Ёрлиқ