ноябр 26, 2020 16:26 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 482 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 482 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 482 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 961  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2  минг 439  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 908   минг  346 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 482 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 46  минг 689  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  633 минг  275 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 61 миллион  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 429  мингдан ортиғи вафот этган ва 42 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 13 миллионга  яқинлашган ва  268  мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ