ноябр 28, 2020 12:05 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ядрошунос олимларининг террор этилиши, душманлар  мағлубиятининг далилидир
    Эроннинг ядрошунос олимларининг террор этилиши, душманлар мағлубиятининг далилидир

Эрон ислом жумҳурияти президенти шубҳасиз ядрошунос олимларнинг қўрқоқлик ва ёвузлик равишда террор этилиши Эрон миллатининг ашаддий душманларининг ожизлигининг нишонасидир дея таъкидлади.

Бугун Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг шаҳид бўлгани муносабатида билдирган ҳамдардлигида, зўравон қудратлар сионистик режимнинг ёлланмалари қўли билан яна бир бор Эроннинг энг обрули ва буюк олимларидан бирини терор этди -  қонини тўкди ва Эрон ушбу меҳнаткаш олимнинг юқотиши билан ғам қайғуга чўмди деб айтди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида, шубҳасиз бу даҳшатли террорчилик ҳодиса ва қўрқоқлик ҳужум Эроннинг ашаддий душманларининг буюк Эрн халқининг ривожланиш йўлини олдини олишда мувафаққиятсизликка учрагани,  ҳамда минтақа ва дунёнинг сиёсий майдонларида қаттиқ мағлуб бўлаётганининг далили бўлиб,  уларнинг гина-кудурати ва ёвузлигини дунё аҳолиси олдида янада фош этиб берди деб аниқли киритди.

Эрон президенти шунингдек Эроннинг кучсиз ва заиф душманлари шаҳидлик  Эрон ёшлари ва олимларининг илмий ҳаракатларини жадаллаштириши ва шараф чўққиларини забт этишдаги иродасига халал етказмайдигани ҳамда  эронликларнинг  бу азиз шаҳид йўлини  давом эттиришдаги саъй -ҳаракатларини янада кучайишига сабаб бўлишини била олишлари керак, зеро  шаҳидлар номи ва яратган ифтихори абадий қолади деб эълон этди.  

Эслатиб ўтамиз, Эрон Мудофаа вазирлигидани тадқиқот ва  инновациялар ташкилоти раиси  Муҳсин Фахрийзода Теҳрон шаҳри атрофида номаълум шахслар томонидан террор қилинди.

Террорчилар ӯқидан оғир жароҳатланган олим касалхонада шаҳид бӯлди.

 

Ёрлиқ