ноябр 28, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: шаҳид Фахрийзодага қарши терор ҳужум уюштирганлар албатта жазосини олади
    Инқилоб Раҳбари: шаҳид Фахрийзодага қарши терор ҳужум уюштирганлар албатта жазосини олади

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эроннинг ядрошунос олими шаҳид Фахрийзоданинг террор этганлар ва бу жиноят ортида турганлар албатта жазосини олади деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эроннинг ядровий ва мудофаа соҳасининг етук ва таниқли ядрошунос олими Муҳсин Фахрийзоданинг шаҳид бўлгани муносабатидаги ҳамдардлик мруожаатларида,  ушбу жиноятни содир этганлар ва унинг ортида турганларни жазолаш зарурлиги ҳамда ушбу буюк шаҳиднинг илм -технология соҳасидаги ҳаракатларини давом этишини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  жиноятчилар ва ёвуз ёлланмалар томонидан  террор этилган ушбу олим ўзининг мангу ва буюк илмий саъай-ҳаракатлари орқали ўз ҳаётини Худо йўлида ўтказди ва шаҳидлик даражасига етди ва бу илоҳий мукофотдир деб изоҳладилар.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Мудофаа вазирлигидани тадқиқот ва  инновациялар ташкилоти раиси  Муҳсин Фахрийзода Теҳрон шаҳри атрофида номаълум шахслар томонидан террор қилинди.

Террорчилар ӯқидан оғир жароҳатланган олим касалхонада шаҳид бӯлди.

 

Ёрлиқ