ноябр 28, 2020 16:47 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 391 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 391 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 391 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 402  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1  минг 824  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 935  минг  799 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 391  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 47  минг   486  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  648 минг  841 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 62 миллион  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 451  мингдан ортиғи вафот этган ва 42 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 13 миллион 454 мингга  яқинлашган ва  271  мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ