ноябр 29, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Қатар, Сурия ва Ҳамас ҳаракати эронлик ядрошунос олимнинг терор этилганини кескин қоралашди

Қатар ТИВ раҳбари, Сурия ташқи ишлар вазири ва Ҳамас сиёсий бюроси раиси эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қаттиқ қоралашди.

Ал-Жазира ахборот телеканалининг хабар қилишича,  кеча Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний эронлик ҳамкасби Муҳаммаджавод Зариф билан телефон орқали суҳбатида  минтақа мамлакатлари кескинликлар ва тарангликни камайтириш йўлини излаётган  бўлса-да,  шаҳид Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилгани кескинликларни янада  кучайтириши мумкинлигини айтди.

Қатар ТИВ раҳбари шунингдек қолган масаларнии ҳал қилиш учун аниқ йўллар топилиши ва ўзларини тийилишини таъкилади.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам  телефон орқали ушбу суҳбатда Қатар давлатининг позициясини юқори баҳолаб, Қатар ва Эрон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашни баён этди.

 Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Ал-Миқдод ва Фаластиннинг  Ҳамас исломий муқовимат  ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ҳам кеча  Эрон ташқи ишлар вазири билан алоҳида телефон суҳбатларида  эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қораладилар.

Эслатиб ўтамиз эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода  кеча Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.

Ёрлиқ