ноябр 29, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 389 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 389 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 389 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 950  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1  минг 795  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 948  минг  749 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 389  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 47  минг   874  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  658 минг  292 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 63 миллион  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 460  мингдан ортиғи вафот этган ва 43 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 14 миллион  мингга  яқинлашган ва  272  мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ