декабр 01, 2020 16:04 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 382 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 382 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 382 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 881  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2  минг 237  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 975  минг  951  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 382  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 48  минг  628  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  677 минг  963 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 64 миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 475  мингдан ортиғи вафот этган ва 44 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 14 миллион  мингга  яқинлашган ва  274  мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ