декабр 03, 2020 16:32 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 358 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 358 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 14 мингг яқин бемор аниқланди ва 358 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 922  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1  минг 921  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  минг  3 минг 494 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 358  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 49  минг  348  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  699 минг  315 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 65 миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 500  мингдан ортиғи вафот этган ва 45 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 14 миллион  мингга  яқинлашган ва  280 мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ