декабр 05, 2020 12:53 Asia/Tashkent
  • Зариф: Халқаро ядровий келишувни бузиш ва бошқа ёвуз ҳаракатларни тўхтатинг
    Зариф: Халқаро ядровий келишувни бузиш ва бошқа ёвуз ҳаракатларни тўхтатинг

Кеча Эрон ТИВ раҳбари германиялик ҳамкасби Хайко Мааснинг Халқаро ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракатлар режаси хусусидаги баёнотига кўрсатган аксиламалида, Халқаро ядровий келишувнинг Европалик аъзолари Эроннинг мажбуриятлари борасида гапиришдан олдин, Биргаликдаги ҳаракатлар режасини бузиш ҳамда Форс Кўрфази минтақасида ёвузлик ҳатти-ҳаракатларини тўхтатишлари керак деб таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида, Хайко Маас ва Европа тройкаси / Германия, Британия ва Франция/ Эроннинг ҳатти-ҳаракталари борасида гапиришдан олдин, нафратланарли коронавирус апартеиди, Биргаликдаги ҳаракатлар режасини бузиш ҳамда Ғарбий Осиё  минтақасида ўзининг ёвуз ҳаракатлари, жумладан Форс Кўрфази доирасидаги араб мамлакатларига  100 миллиард долларлик қурол-яроқ сотишини ҳамда Исроил режимнинг терорчилик ҳатии ҳаракатларини кўр-кўрона қўллаб-қувватлашишни тўхтатишлари керак деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида,  Европа тройкасини БМТ Хавфсизлик кенгаши 2231-сонли қарор бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас Оқ уй сиёсатига мувофиқ баёнотида  Германия давлати Эрон билан алтернатива ва янада кенг қамровлироқ ядровий келишув пайидадир чунки  менимча ҳозирги келишув энди етарли эмас дея иддао қилди.

Европа тройкаси яъне Германия, Франция ва Британия давлатлари АҚШ режимини 2018 йил 8 май куни  Халқаро ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиққанидан кейин Эроннинг иқтисодий манфаатларини кафолатлаш орқали келишувни давом эттиришга ваъда қилишди.

Бу мамлакатлар АҚШ ҳаракатларига қаршисида оғзаги тура олишларига қарамай,  ваъда қилган амалий ҳатти -ҳаракатларинингн бирон натижасига эриша олишмади.

 

Ёрлиқ