декабр 05, 2020 16:28 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 321 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 321 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 347 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 151 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1  минг 562 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион   28 минг 986 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 321  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 50  минг  16 кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  719 минг  708 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 66 миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 526 минг киши вафот этган ва 46 миллион нафардан ортиғи соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 15 миллионга яқин кишига етган ва  285 мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ