декабр 11, 2020 23:12 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Ташқи сиёсатни хаёлпарастлик асосида қуриш оқилона эмас

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Туркиянинг Теҳрондаги элчисининг чақирилишини эслатиб, шундай деди: "Туркия элчисига ташқи сиёсатни хаёларастлик асосида қуриш оқилона эмаслиги тушунтирилди".

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили  Саид Хатибзода  бугун твиттерда Туркиянинг Теҳрондаги элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақириш мазмуни ҳақида ёзди: Туркиянинг элчисига айтилди:Ташқи сиёсатни хаёлпарастлик асосида қуриш оқилона эмас. Туркияда тарихни яхши биладиганлар кӯп. Шеърларни ўқишдан олдин ўзларининг ҳукумат вакилларига унинг таркибидаги илдизни эслатиб қўйишлари керак.

Эрон дипломатик хизмати вакили қўшимча қилди: "Азиз Эроннинг вужудининг бир қисми бўлган ғайратли Озарбайжон ҳар доим Ватаннинг мустаҳкам қалъаси бўлган".

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған пайшанба куни Арманистон томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш муносабати билан Озарбайжон кучларининг ҳарбий парадида қатнашиш учун Бокуга йўл олди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам иштирок этган маросимда Эрдўған Эрон ва Озарбайжон Республикаси чегарасидаги Арас дарёси ҳақида бўлгинчилик руҳидаги бир шеърдан парча  ўқиди.

Ёрлиқ