декабр 13, 2020 15:20 Asia/Tashkent
  • Эрдуғаннинг ажралиш ва низо солувчи сўзлари ҳайратланарлидир ва уни мутлақо қабул қилиб бўлмайди
    Эрдуғаннинг ажралиш ва низо солувчи сўзлари ҳайратланарлидир ва уни мутлақо қабул қилиб бўлмайди

Эрон парламенти вакиллари ўз баёнотида, Туркия президентидан ислом дунёсидаги бирлик, минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун яхши қўшничиликка саъй -ҳаракат қилишига умид қилаётганини таъкидлаб, низо ва ажралиш солувчи сўзлардан фойдаланиш ҳайратланарлидир ва уни қабул қилиш мумкин эмас деб эълон этдилар.

Эслатиб ўтамиз ўтган пайшанба куни (10 декабрь) Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Бокуда Қорабоғ урушидаги ғалабани нишонлаш маросимида,  Эроннинг ҳудудий яхлитлигига қарши бўлган Арас дарёси хусусида шеър ўқиди.

Эрон парламенти вакиллари бугунги баёнотида Туркия президентининг ажралиш ва низо солувчи сўзларини кескин қоралаб,  барча мусулмонлар бир умматдир ва Эрон ислом жумҳурияти  ўзининг умумий сиёсатини ислом миллатлари ва коалицияси ва исломий миллатлар бирлигига асосланган бўлиб, ислом оламининг сиёсий, иқтисодий ва маданий бирлигига эришиш учун доимий саъй - -ҳаракатларни амалга оширишни ўз вазифаси қилиб белгилаган деб қўшимча  қилдилар.

Эрон ислом жумҳурияти парламенти вакиллари ушбу баёнотида Эроннинг ҳудудий, сув ва ҳаво  яхлитлиги ва  ислом инқилоби ғояларини таъкидладилар.

Жума куни Эрон ТИВ-и Теҳрондаги Туркия элчисини чақиртириши билан  Эрдуғаннинг ушбу сўзларига қарши Эрон ислом жумҳуриятининг норозилик нотасини топшириб Анқара ҳукуматидан бу масала борасида зудлик билан жавоб беришини сўради.

Ёрлиқ