декабр 20, 2020 14:59 Asia/Tashkent
  • Коронавирус  даврасидаги ҳамшираларнинг фаолияти, уларни ҳар қачонгидан ҳам азизроқ бўлишига сабаб бўлди
    Коронавирус даврасидаги ҳамшираларнинг фаолияти, уларни ҳар қачонгидан ҳам азизроқ бўлишига сабаб бўлди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳамшираларни раҳмат фариштасига ўхшаттириб, ҳурматли ҳамширалар коронавирус пандемияси даврасида ҳамда оддий шароитига кўра анча қийин ва ташвишланарли бир вазиятда, кўп ишларни бажаришди ва ҳаққатан ҳам ҳайратга соладиган фаолиятларни намойиш этдилар деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, бугун Ҳазрат Зайнаб /саломуллоҳи алайҳо/ ва Эронда ҳамшира куни муносабатида  телевидения орқали тарқатилган нутқида, барча ҳамшираларни табриклар экан,  коронавирус вазиятида ўз яқинларини юқотган оилалар ва ҳамшираларга ҳамдардлик билдирдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, беморнинг жисмоний тикланиши ва кўнглининг хотиржамлиги учун ҳамширалар ўйнайдиган ролига тўхталиб,  беморнинг жисмоний соғайиши ва тикланишида ҳамшира шифокорнинг шериги ва ёрдамчисидир ва шифокор қанчалик малакали ва қобилиятли бўлишидан қатъий назар,  ҳамшираларининг иштирокисиз беморнинг жисмоний тикланишини қийинлаштириши мумкин деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида,  психологик ёрдам нуқтаи назаридан ҳам ҳамшира табассум ёки мулоим сўзлари ва нутқи билан аслида  беморга янги руҳия бағишлайди ва  ғам қайғусини бартараф этишига кўмаклашади,  бу эса ислом динининг юксак қадриятларидан ҳисобланади деб баён этдилар.

 Инқилоб Раҳбари  коронавирус даврасида юқиш хавфи туфайли  ҳамширалар ишларини қийин ва  кўп стрессли  бўлаганига ишора қилиб, бу даврада ҳамшираларнинг кураши ва саъй -ҳаракатлари уларни халқ олдида ҳар қачонгидан ҳам азизроқ ва шарафлироқ қилди деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  ҳамшираларнинг  фидоийлиги ва саъй-ҳаракатлари эвазида масъуллар ва расмийларнинг вазифалари ва масъулиятларини таъкидлаб,  ҳамшираларни иш билан таъминлаш жуда муҳим ва зарурий масаладир.  Шунингдек ҳамширалар фаолиятига алоҳида эътибор бериб уни қадрлаш,  тинч ва хавфсиз вазиятда ишлашни давом эттириши ҳамда оилалари  уларнинг аҳволидан хабардор бўлишлари учун шароит яратиб бериш зарурий бир амр ҳисобланади  деб таъкидладилар.

Ёрлиқ