декабр 21, 2020 16:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ва 4 +1 гуруҳининг ТИВ раҳбарлари Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаб қолишини таъкидладилар
    Эрон ва 4 +1 гуруҳининг ТИВ раҳбарлари Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаб қолишини таъкидладилар

Эрон ва 4 + 1 гуруҳлари бугунги учрашувида Биргалигдаги ҳаракат режасини сақлаб қолишини таъкидладилар.

Эрон ва 4+1 гуруҳи ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раиси Жозеф Баррел билан биргаликдаги учрашуви якунида чиқарган баёниясида,  Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлашдаги ўз мажбуриятларини таъкидлаб, 2231 сонли қарор ҳали ҳам ижро этилиши шарт ва лозимдир деб изоҳладилар.

 Эрон ва 4+1 гуруҳи ТИВ раҳбарларининг норасмий йиғилиши  Жозеф Боррел иштирокида ўтказилди ва озирида қўшма баёнот ҳам чиқарилди.

Йиғилишда Биргаликдаги ҳаракат режаси  ушбу келишувни сақлаб қолиш мажбуриятларинии таъкидлаб, бу борадаги саъй-ҳаракатларини шарҳлашди.

Эрон ва 41 гуруҳи ТИВ раҳбарлари  Халқаро Атом энергияси бўйича ролининг муҳимлигини таъкидладилар.

Эрон ва 4+1 гуруҳи яна бир бор АҚШ давлатини Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиққанидан афсусланиш билдиришди.

Учрашувда 2231 резолюцияси қарори илгаригидек ижро этилиши шарт деб айтилди.

 2231 сонли резоюцияси асосида жорий йилнинг октябридан бошлаб Эронга қарши қурол- яроқ  эмбаргоси тугаган.

Эрон 2019 йил 8 май куни  АҚШнинг  Биргаликдаги ҳаракат режасидан бир томонлама равишда чиқиб кетганининг бир йилиидан сўнг ҳамда Европа давлатларини  бу келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмагани ортидан  ўз мажбуриятларини камайтиришни бошлаган.

Эрон доимо ўз позициясини аниқ баён қилган,шунингдек  АҚШнинг ушбу келишувга қайтгани ва ўз мажбуриятини бажара бошлагани билан, Теҳрон давлати ҳам мазкур режасининг 26 чи ва 36 чи моддалари асосда тўхтатган мажбуриятларини қайта тиклаб  бажаришга киришга тайёрлигини билдирган.

 

Ёрлиқ