декабр 22, 2020 13:24 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг минтақани тарк этиши барқарор тинчлик ва хавфсизликка йўл очади
    АҚШнинг минтақани тарк этиши барқарор тинчлик ва хавфсизликка йўл очади

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби, АҚШнинг минтақадан чиқиб кетишини барқарор тинчлик ва хавфсизликка замин яратилишига сабаб бўлишини айтди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Али Шамхоний бугун Теҳронда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳибни қабул қилганида,  Эрон ислом жумҳуриятининг  яхшиқўшничиликни мустаҳкамаш ва қўшни давлатлар билан стратегик алоқаларни ўрнатишга қаратилгагн принсипиал сиёсатини шарҳлар экан, Афғонистон ўзининг кўпгина қўшма ва умумий алоқалари туфайли Эрон ташқи сиёсатида алоҳила рол  ва ўрин тутади деб таъкидлади.

Али Шамхоинй  турли масалаларда Эрон ва Афғонистоннинг умумий таҳдидлари ва манфаатларига хусусан террорризмнинг тарқалиши олдини ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфизликни ўрнатиш зарурлигига тўхталиб,  Эроннинг Кобулдаги қонунний давлатни қўллаб- қувватлаши ҳамда  турли соҳалар айниқса сиёсий, иқтисодий ва хафсизлик тармоқларида Теҳрон ва Кобул ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш лозимлигини қўшимча қилди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятини кенгайиши ва бу мамлакат аҳолиси ва минтақдаги бошқа давлатлар учун қандай хавф тўғдириши тўғрисида огоҳлантириб,  минтақадаги " сраатон бези" ига ўхшайдиган ушбу террорчи гуруҳни йўқ қилиш учун барча мамлакатларнинг ҳамкорлиги, ҳушёрлиги ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари зарурлигини эслатди.

Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб Эрон ислом республикасига қилган ташрифидан мамнунлигини билдириб,  Афғонистон давлати ва халқини буюк Эрон халқи ва давлати билан ҳамкорилк қилиш ва ўзаро алоқларин кенагйтиришга тайёрлигини  эълон қилди.

 Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси сўнгги 40 йил ичида Эроннинг чексиз қўллаб- қувватлашиши ва шарафли Эрон халқининг Афғонистон халқига кўрсатган меҳмондўстлиги ҳақида сўзлаб бериб, Афғонистон ҳукумати ва халқи Эрон ва эронликларнинг ёрдамлари, самимиятлари, муҳабати ва ҳимоятларини доимо қадрлаб, унумайди деб баён этди.

 

 

Ёрлиқ