декабр 26, 2020 14:49 Asia/Tashkent
  • Теҳрон ҳукумати санкцияларни  зарарсизлантириш пайидадир
    Теҳрон ҳукумати санкцияларни зарарсизлантириш пайидадир

Эрон ислом жумҳурияти президенти сўзлаган нутқида, ҳукумат кундан кунга АҚШнинг золимона санкцияларини зарарсизлантириш устида ишламоқда деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  бугун Теҳронда коронавирусга қарши кураш штаби йиғилишида  коронавиурсга қарши вакцинани харидорлик қилиш йўлида АҚШ яратаётган тўсиқларга  тўхталиб,  АҚШ коронавирусга қарши  вакцинани сотиб олиш йўлида тўсиқлар  яратмоқда  ва Эронга қарши  бўлган ОАВ ҳам  ҳар куни турли баҳоналар билан янги даъволарини тарқатмоқда деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек, қаерда ишончли вакцина бўлса  ва уни ишончли эканлигини Эрон ССВ тасдиқласа,  ҳукумат албатта уни сотиб олади дея қўшимча қилди.

Эрон президенти, мустақилга учраган коронавируснинг янги турини Европа мамлакатларида айниқса Британияда кузатилганига ишора қилиб,  Европа Эронга кириб келадиган йўловчилар ва саёҳатчилар мутацияга учраган ушбу вирусни одамга юқмаслиги учун эҳтиёт бўлишлари шарт деб аниқлик киритди.

Эрон ислом республикаси президенти,  ривожланган мамлакатлар Европа давлатлари билан  таққосланганда Эрон ҳукумати,  коронавирусга қарши курашда орқага эмаслигини таъкидлаб,  ушбу хавфли вирус  дунёнинг барча мамлакатларида ижтимоий, маданий спорт, иқтисодий, илмий, таълим, бизнес ва экспорт каби муҳим соҳаларга салбий таъсирини етказди дея эълон қилди.

 

Ёрлиқ