декабр 27, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё Эроннинг гиёҳванд моддарлар контрабандасига қарши курашини олқишламоқда
    Марказий Осиё Эроннинг гиёҳванд моддарлар контрабандасига қарши курашини олқишламоқда

Марказий Осиёнинг гиёҳвандликка қарши курашни мувофиқлаштириш марказининг раиси Эроннинг иштирокини ушбу марказнинг имкониятларини ошишида муҳим омил эканлигини айтди.

Эрон телерадиокомпанясининг хабар қилишича, Марказий Осиёнинг гиёҳвандликка қарши курашни мувофиқлаштириш марказининг раиси Рустам Мирализода Эрон ислом жумҳуриятининг Қозғистоннинг Олмаота  шаҳридаги бош консули Муҳсин Фағоний билан учрашганида Эроннинг  ушбу марказга аъзо бўлгани муносабати билан табриклар экан, Эроннинг ушу марказда иштироки фаолиятлар,  имкониятлар ва қобилиятларни сезиларли даражага ошишига кўмаклашади деб қўшимча қилди.

Рустам Мирализода ўз сўзларида  Марказий Осиёнинг гиёҳвандликка қарши курашни мувофиқаштириш марказининг энг муҳим мақсадларини минтақада гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда аъзоларнинг саъй -ҳаракатларини мувофқилаштииш эканлигини таъкидлади.

Эрон ислом жумҳуриятини Қозғистоннинг Олмаота  шаҳридаги бош консули Муҳсин Фағоний ҳам бу учрашувда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлигини эслатиб, Эрон ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари томнидан ўтган йилда 950  тоннадан зиёд гиёҳванд моддалар топилганига тўхталиб,  ушу глобал муаммога қарши курашиш халқаро ҳамжамиятнинг ҳамкорлиги ва саъй -ҳаракталарини талаб қилади ва   гиёҳванд моддаларга қарши курашнинг муқаддам чизиғида бўлган CARICC ва UNODC  каби минтақавий ва халқаро институтларнинг ҳамкорлик қилиши зарурий бир амрдир деб эълон этди.

Марказий Осиёнинг гиёҳвандликка қарши курашни мувофиқлаштириш марказининг раиси Рустам Мирализода учрашуви якунида Эроннинг Олмаотадаги  бош консулининг сўзларини тасдиқлаб, Эронниннг гиёҳванд моддалар контрабанадасига қарши курашдаги ролини юқори баҳолади ва  икки томон ўзаро муносабатларни қанадй давом эттириши кераклигини кўриб чиқди.

 

Ёрлиқ