декабр 29, 2020 14:39 Asia/Tashkent
  • Кўнгиллилар  Эронда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина билан эмланди
    Кўнгиллилар Эронда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина билан эмланди

Эронлик тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинаси билан биринчи кўнгилли шахслар эмланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарга кўра, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ номидаги ижроий штаби тадқиқотчилар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган "Kuo Eron Barakat" - коронавирусга қарши қарши вакцина билан биринчи кўнгилларни эмлаш жараёни бошланди.

Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ номидаги ижроий штаби наттоғи Ҳужжат Некмаликий  ҳам ўз сўзларида, бугунги кунда инсонларда тест қилиш рухсатини олиниши билан илк марта кўнгилли шахсларда тест қилинди ва унинг жараёнида бир нечта кўнгиллар эмланди деб изоҳлади.

Некмаликийнинг айтишича, ҳозиргача  65000 кўнгиллар Эронда ишлаб чиқарилган вакцинанинг тест қилиш жараёнида қатнашишга тайёрлигини билдиришган.Аммо биринчи босқичида эронилк вакцина билан 56 кўнгилли эмланди.

 

Ёрлиқ