Январ 01, 2021 23:55 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик Кенгашини АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди

 Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонаси Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубида АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатларидан огоҳлантирди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонаси Хавфсизлик Кенгашининг раиси  ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига йўллаган мактубида: АҚШнинг Форс кўрфази ва Уммон денгизидаги ҳарбий ҳаракатлари, айниқса сўнгги ҳафталарда кўпайганини эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, Америка сўнгги бир неча ҳафта ичида Форс кўрфазига ривожланган ва ўта мураккаб қуролларни жўнатишдан ташқари,   баъзи бир провокацион харбий ҳаракатларни ҳам амалга оширди ва сўнгги кунларда Форс кўрфазида  узоқ масофали стратегик бомбардимончиларини учириши шулар жумласидандир.

"Ушбу ҳаракатлар билан бир қаторда, АҚШ расмийлари Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ёлғон маълумотлар, асоссиз айбловлар, таҳдид ва провокацион баёнотлари ҳамда АҚШнинг бундай душманлик ҳаракатларининг йиғиндиси сифатида, Ғарбий Осиё минтақасидаги бу хавфсизлик нуқтаи назаридан ӯта нозик минтақанинг хавфсизлик муҳитини янада кескинлаштиришда давом этмоқда. 

Мактубда қўшимча қилинган: "Ушбу жанговар ҳаракатлар, агар улар назорат қилинмаса, кескинликни хавфли  даражага етказиши мумкин ва бу ҳаракатларнинг  барча оқибатлари учун тўлиқ жавобгарлик Америка зиммасида бӯлиши аниқ".

Мактубда Эрон кескинлик тарафдори эмаслиги уқтирилиб,  таъкидланадиким: Эроннинг ўз халқини ҳимоя қилиш, унинг хавфсизлиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек ҳар қандай таҳдидга ва Эронга қарши куч ишлатилишига қарши қобилияти ва қатъиятини эсдан чиқармаслик керак.

"Бундай ҳарбий ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадлари ва тамойилларига мутлақо зид бўлганлиги ҳамда минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таъсир кўрсатганлиги сабабли, Хавфсизлик Кенгаши Қўшма Штатларни халқаро қонунчилик принцип ва қоидаларига риоя қилиб, ушбу ноқонуний ҳаракатларни тӯхтатишга мажбур қилиши кутилмоқда", - дейилади Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонаси  мактубида.

Ёрлиқ