Январ 12, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея Эроннинг молиявий манбаларига қўйилган тўсиқларни  иложи борича
    Жанубий Корея Эроннинг молиявий манбаларига қўйилган тўсиқларни иложи борича

Эрон ташқи ишлар вазири Жанубий Кореяда музлатиб қўйлиган Эронга тегишли валюта захираларини Сеул томонидан тезроқ озод этилиши ва бу масалани ҳал этилишини таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича,  Муҳаммаджавод Зариф бугун Теҳронга келган Жанубий Корея республикаси ТИВ раҳбари ўринбосари Choy Jong Kunни қабул қилганида,  коронавируснинг соғлиқни сақлаш ва иқтисодий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг асосий  ва устувор йўналиши Корея банкларидаги музлатиб қўйилган Эроннинг молиявий манбалари масласини ҳал қилиш ва фодйланаши учун имкониятни таъминлаш биринчи галдаги мавзулардан ҳисобланади деб айтди.   

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  техник муаммолар сабаб кореялик танкерни қўлга олинганини эслатиб, Кореяга тегишли нефт танкери Форс Кўрфазини ифлослангани туфайли ҳибсга олинган, бироқ бу фақат ҳуқуқий ва суд қоидалари доирасида ҳал қилинадиган техник масаладир ва табиийки ҳукумат суд жараёнига арала олмайди деб қўшимча қилди.

Жанубий Корея ТИВ раҳбари ўринбосари Choy Jong Kun ҳам Эрон ва Жанубий Корея муносабатидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ўз мамлакатнинг иродасини яна бир бор таъкидлаб, Жанубий Корея давлати Эроннинг молиявий ва валюта манбаларига кириш учун барча имконияларни ишга солади деб изоҳлади.

 Жанубий корея ТИВ раҳбари ўринбосари шунингдек Форс Кўрфазида ушбу мамлакатга тегишли кемани ҳибсга олишинига ишора қилиб бу муаммони тезроқ ҳал этишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз душанба куни 4 январь Форс Кўрфази сувларини  ифлослангани сабаб  Жанубий Кореяга тегишли ва 7 минг  200  тонна кимиёвий нефт маҳсулотлари ортилган HANKUK CHEMI нефт танкери Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси денгиз кучлари томонидан қўлга олинганди. Бу кема айни пайтда Эроннинг Бандар Аббос минатқаси соҳилида лангар ташлаган.

Ёрлиқ