Январ 13, 2021 13:03 Asia/Tashkent
  • Зариф: 11 сентябрь ҳодисасининг террорчилари Помпенинг севимли мамлакатларидан эди
    Зариф: 11 сентябрь ҳодисасининг террорчилари Помпенинг севимли мамлакатларидан эди

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ташқи ишлар вазирининг Эрон давлати Ал-қоида террорчилик гуруҳи билан алоқададир деган нафатдаги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, 11 сентябрь ҳужумларини амалга оширган террорчиларнинг барчаси Яқин Шарқдаги /Ғарбий Осиё/ Майк Помпоенинг севимли мамлакатидан бўлгагн деб изоҳлади.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  ўзининг Твиттер саҳифасида,  Помпео Куба давлатини террорчиликда айблашидан Эронни Ал-қоида террорчилик гуруҳи билан алоқада деган иддаолари ва хом-хаёлларигача,   олдинроқ  тан олган  ёлғончилиги, ўз фирибгарлиги ва ўғрилигини яна бир бор  ислотлаб бермоқда деб ёзди.

Зариф шунингдек  АҚШ ҳеч кимни алдай олмайди, зеро 11 сентябрь террорчиларининг барчаси Помпеонинг севимли мамлакатларидандир  ва ҳеч бири ҳам эронлик эмас деб қўшимча қилди.

Олдинроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео  берган баёнотида : мен АҚШ Марказий разветкаси бошлиғи эдим. Уша пайтда биз ёлғон гапирардикк, фирибгарлик қилардик ва биз ҳардоим ўғрилик қилардик деб  эълон қилганди.

Помпео кеча ҳам  асоссиз ва ёлғон иддаоларида  Эрон мамлакатини Ал-қоида террорчилик гуруҳини қўллаб -қувватлашда айблаб,  Ал-Қоиданинг кўплаб баъзолари Эрондан бошпана топишган деб даъва қилди.

 2001 йилнинг 11 сентбябрида АҚШнинг Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларига қилинган ҳужумларда   3000 киши ҳалок бўлиб 6000 нафардан ортиқроқ жароҳатланганди.

11 сентябрь ҳодисасининг бир неча ойидан кейн  АҚШ Конгрессиннинг тадқиқот хизмати таратган маълумотларида,  11 сентябрь ҳужумларини уюштирган  ва самолётларни олиб қочган 19 нафардан 15 нафари Арабистон фуқаролари, 2 нафари БАА фуқаролари бўлган ва  улар ушбу икки мамлакат расмийлари билан алоқада бўли турган ва бу режимлар ҳам уларни қўллаб -қувватлашгагн деб эълон этганди.

 

Ёрлиқ