Январ 16, 2021 17:01 Asia/Tashkent
  • Эронда бир суткада сони 96 киши коронавирусдан вафот этди
    Эронда бир суткада сони 96 киши коронавирусдан вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан яна 96 нафари вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 100  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 508 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 324  минг 395  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида  96  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56  минг 717  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 113  минг 224 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 94 миллион  нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион дан ортиқ киши вафот этган .

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 24 миллиондан ошган ва улардан 401 минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 

 

Ёрлиқ