Январ 18, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Зариф: Биргаликдаги ҳаракат режасига аъзо Европа тройкаси ушбу халқаро шартномани ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилишмади
    Зариф: Биргаликдаги ҳаракат режасига аъзо Европа тройкаси ушбу халқаро шартномани ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилишмади

Эрон ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Биргаликдаги ҳаракат режасига аъзо Европа давлатлари / Германия, Франция ва Британия/ ушбу Халқаро битимни сақлаб қолиши учун бирон бир самарали ишни бажаргани йўқ.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳамаджавод Зариф,  Ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасига аъзо европалик 3 мамлакатнинг сўнгги баёнотлари ҳамда Франция ТИВ раҳбарининг сўзларига кўрсатган аксиламалида, Твиттер саҳифасида қилган мурожаатида,  Биргаликдаги ҳаракат режаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун хорижий активлар идораси/ АҚШ Молия вазирлиги томонидан назорат этиладиган ташкилот/ расмийларининг имзосига муҳтож бўлган Европа тройкаси раҳбарлари, Ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасини бажаришда бирон бир ижобий ва самарали ишни бажаришмаган де ёзди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз мурожаатида  Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаб қолишида Европа тройкаси эмас балки Эрон сабаб бўлаётганини таъкидлаб, Франция ТИВ раҳбарига хитобан:  Франция президентининг аввалдан ҳам самарасиз бўлган ташаббуслари ёки  Британиянинг суд қарорида кўрсатилган қарзни тўлашдан бош тортишини эслайсиз-ми? де қўшимча қилди.

 Эрон ТИВ раҳбари, ўз сўзларида  Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан! Сиз  ўзингизнинг кабинет карьерангизни Саудия Арабистонига уруш жиноятлари уччун қурол сотишдан бошладингиз. Эрон ҳақида эса бемаъни гапларингизни тўхтатишингиз яхшироқ бўлади деб аниқлик киритди.

Зариф шунингдек,  айнан сиз Ғарбий Осиё-Яқин Шарқ минтақасини беқарорлаштирмоқдасиз. Ўз танқидчиларини ваҳшийларча парча-парча қиладиган жиноятчиларни ҳам қилишингиздан  Яман болаларини қатл этаётган жиноятчиларга қурол- яроқ сотишингизгача бўлган ҳатти-ҳаракатингизни тўхтатинг деб эслатди.

Франция ТИВ раҳбари Жан Ив Ле Дриан  аралашишга асосланган ва ғаразли баёнотида Биргаликдаги ҳаракат режасини тиклашни етарли эмаслигини иддао қилиб Эроннинг ракета ва минтақавий фаолиятлари бўйича музокаралар ўтказишга чақирди.

Франция ташқи ишлар вазири  Эроннинг сўнгги ядровий қадамларига тўхталиб,  Эрон ядро потенсиали ва  салоҳиятини кучайтирмоқда деб айтди.

Шанба куни Ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасига аъзо Европа тройкаси -Германия, Франция ва Британия, тарқатган баёниясида, Эроннинг Теҳрондаги тадқиқот реактори учун металл уранни ёқилғи сифатида ишлаб чиқаришидан хавотир билдириб, Теҳрон давлатини  Биргаликдаги ҳаракат режасидаги  мажбуриятларига амал қилишини сўрадилар.

 

Ёрлиқ