Январ 20, 2021 16:15 Asia/Tashkent
  • Эронлик компаниялар томонидан 25,5 миллион дозада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилади
    Эронлик компаниялар томонидан 25,5 миллион дозада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилади

Эрондаги коронавирусга қарши кураш бўйича миллий штабнинг илмий қўмитаси раиси, Эрон ислом жумҳурияти маҳаллий компаниялари томонидан коронавиурсга қарши 25,5 миллион дозада вакцина ишлаб чиқариш лойиҳасини иш дастуридаа жой берганини хабар қилди.

Эрондаги коронавирусга қарши кураш миллий штаби илмий қўмитаси раиси, Мустафо Қонеъий бугунги суҳбатида, ЮНИСЕФ маълумотлар базасида, Эрон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган мамлакат сифатида таништирилиганини маълум қилди.

Қонеий шунингдек,  коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчи Эроннинг 9 компанияларидаги 3 вакцина клиник синовлари босқичидадир ва Эроннинг Пастор институти ва Куба мамлакатининг қўшма вакцинани ишлаб чиқариши ҳам иш дастуридадир деб изоҳлади.

Эрондаги коронавирусга қраши кураш миллий штаби илмий қўмитаси раиси Эрон давлатини Куба билан коронавиурсга қарши вакцина ишлаб чиқаришининг сабабига тўхталиб, Куба соғлиқни сақлаш тизими адолат даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди ва тиббиёт соҳасида ҳам жаҳондаги кучли соғлиқни сақлаш системага эга давлатлардан бири ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Қонеий ўз сўзларида, олдин ҳам Куба мамлакати гепатит B га қарши вакцинаи ишлаб чиқарилишида Эрон билан ҳамкорлик қилганди ва икки мамлакат сиёсий ва дипломатик алоқаларда яхшит натижаларга эришганлар деб эълон этди.

 

Ёрлиқ