Январ 21, 2021 11:58 Asia/Tashkent
  • Зариф: Трамп тарихнинг ахлат қуттисига ташланди
    Зариф: Трамп тарихнинг ахлат қуттисига ташланди

Эрон ТИВ раҳбари ўз мурожаатида Трампнинг президентлик муддатини тугаганига ишора қилиб, АҚШнинг собиқ президенти ва собиқ давлат департаменти раиси энди тарихнинг ахлат қуттисига "топширилди" деб ёзди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Твиттер саҳифасида,  АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва бу режимниг давлат департаменти раиси Майк Помпеоннинг Эроннинг буюк генерали Ҳож Қосим Сулаймонийни террор этишдаги жиноятларига тўхталиб,  Трамп, Помпео ва уларнинг ҳамкасблари ва атрофидагилари энди обрусизлик билан тарих қуттисига топширилмоқда аммо Қосим Сулаймонийнинг номи доимо порлайди деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  Трампнинг жиноятлари, иқтисодий ва  давлат терроризмидан қурбон бўлган, зарур кўрган ва  ё озиқ-овқат ва дори -дармондан маҳрум қолган минглаб инсонлар айниқса у ва унинг ҳукумати томонидан террор этилган  шаҳид  Сулаймонийнинг номи ҳардоим порлайди ва абадий қолади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида ўтган  йил-  2020  8 январида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ