Январ 22, 2021 15:47 Asia/Tashkent
  • Байден ҳукуматининг Ғарбий Осиё минтақасига эҳтимолий ёндашуви бўйича Теҳрон-Москва маслаҳатлашувлари

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Москвадаги элчиси ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғарбий Осиё муаммолари ва Ақш янги маъмуриятининг минтақа масалаларига эҳтимолий ёндашувини ӯз ичига олган муҳим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилдилар.

ИРНА агентлигининг хабар беришича, пайшанба куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг Москвадаги элчиси Казим Жалолий ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Вершинин учрашиб, БМТ ва бошқа халқаро форумларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг баъзи муҳим масалаларини муҳокама қилиб, ўзаро фикр алмашдилар.

БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилинган минтақавий масалалар, жумладан Сурия, Яман, Ливан, Ливия, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича Эрон ва Россия ўртасидаги маслаҳатлашувлар ва ҳамкорликни давом эттиришга урғу берилди.

Эрон Ислом Республикасининг Москвадаги элчиси ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ҳам алоқалар ва учрашувларни давом эттиришга қизиқиш билдиришди.

 

Ёрлиқ