Январ 22, 2021 19:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Куба биргаликда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда

Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазирлиги озиқ-овқат ва фармацевтика идораси вакили Эрон ва Куба миллионлаб дозада коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш имкониятларини яратишга интилаётганини айтди.

Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазирлиги озиқ-овқат ва фармацевтика идораси вакили Киёнуш Жаҳонпур  бугун твиттерда Эрон ва Куба миллионлаб дозадаги коронавирус  вакцинасини ишлаб чиқариш қувватини оширишга интилаётганини ёзди. Кубада CОВИД-19 вакцинаси учун тўртта номзод бор ва бу Эрон ва Куба қўшма лойиҳасидир.

Жаҳонпур қўшимча қилди: "Куба коронавирус вакцинасининг учинчи босқичини 150 минг киши иштирокида клиник синовдан ўтказишга тайёрланмоқда ва шу билан бирга Эронда 50 минг киши  коронавирус вакцинаси клиник синовининг учинчи босқичида иштирок этади".

Эронлик тадқиқотчилар томонидан яратилган ва "Kuo Eron Barakat" деб номланган биринчи коронавирус вакцинасини клиник тадқиқотлар орқали одамга инъекция қилишнинг биринчи босқичи кўнгиллилар томонидан 2020 йил 29 декабрда бошланди.

Ёрлиқ