Январ 23, 2021 16:50 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 158 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 158 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 158 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 207 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 495 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  367 минг 32 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 69 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг  294  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 158  минг 475 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 98  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 71 миллион нафари соғайган..

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 25 миллион нафардан ошган ва улардан 424 минг киши вафот этган.

Бу вирусдан зарарланганлар ва вафот этганларнинг кӯп қисми америкаликлардир.

Ёрлиқ