Январ 24, 2021 16:29 Asia/Tashkent
  • Яқинда Эронда коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш жараёни бошланади
    Яқинда Эронда коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш жараёни бошланади

Эроннинг Соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири Эронда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини яқинда бошланишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири Саъид Намакий Эронда коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришдаги ҳаракатларига ишора қилиб, яқинда коронавирусга қарши вакцинани импорт қилиш жараёни бошланади.

 Намакий ўз сўзларида,  Эрон коронавирусга қарши вакцинани импорт қилиши билан аваал юқори хавфли гуруҳларни эмлашни бошлайди деб қўшимча қилди.

Имом Хумайний /р.а/ номидаги ижроий штаби ахборот маркази раиси, Эрнда ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланган 21 нафар кўнгилли соғлигини текширилганидан сўнг,  яна 14 нафар кўнгиллини эмлашга рухсат берилди деб  эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, эронлик тадқиқотчилар томонидан "Cov Eron Barakat"  номланган илк коронавирусга қраши вакцинанинг клиник синовлари ўтган йилнинг 29 чи декабрида бошланди ва кўнгиллар бу вакцина билан эмланди.

 

 

Ёрлиқ