Январ 26, 2021 12:35 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳининг сиёсий делегацияси Теҳронга келди
    Толибон гуруҳининг сиёсий делегацияси Теҳронга келди

Эрон ТИВ наттоғи, Толибон гуруҳининг сиёсий делегацияисни Теҳронга сафар қилганини хабар қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъид Хатибзода  ўз сўзларида Мулло Абдулғани Бародар бошчилигидаги Толибон гуруҳининг сиёсий делегациясини Теҳронга кеганини таъкидлаб,  бу делегация  олдинги келишув ҳамда Эрон ТИВ-нинг таклифига асосан, бугун эрталаб Теҳронга келди ва Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари томонидан кутиб олинди деб эълон қилди.

Хатибзода шунингдек, Толибон делегацияси Теҳронда бўланида  Эрон ТИВ раҳбари ва Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили каби расмийлар билан учрашиб,  Афғонистон тинчлик жараёни ва унга боғлиқ масалалар бўйича фикр алмашишади деб қўшимча қилди.

 

 

Ёрлиқ