Январ 26, 2021 16:47 Asia/Tashkent
  • Зариф: Тоғли Қорабоғ мавзуси минтақадаги тинчлик ва дўстлик учун муҳимдир
    Зариф: Тоғли Қорабоғ мавзуси минтақадаги тинчлик ва дўстлик учун муҳимдир

Эрон ТИВ раҳбари Тоғли Қорабоғ муаммолари Эрон ва Россиянинг умумий бир хавортири сифатида, Москва давлатининг воситачилиги билан ҳал қилинди ва эндиликда бу мавзу минтақада дўстлик ва тинчлик учун муҳим бир фурсатга айланган деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қиишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  бугун  россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан ўтказган йиғилишда  Қорабоғ муаммоларига ечим топишда воситачилик қилгани учун  Россияга миннатдорчилик билдириб,  Тоғли Қорабоғ можароси Россия ва Эроннинг умумий муаммоси эди ва эндиликда бу муаммо минтақада дўстлик ва тинчлик учун имкониятига айланган деб изоҳлади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам бу учрашувда  Теҳрон  ва Москванинг яхши алоқаларига тўхталиб,  бугунги учрашувда Қорабоғ мавзуси, Биргаликдаги ҳаракат режаси, Сурия, Афғонистонда ва Форс Кўрфазидаи минтақадаги муаммоларга ечим топиш масаласи муҳокама қилинди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Зариф минтақавий сафаларп давомида бугун Россия расмийлари бига учрашиб мулоқот ўтказиш мақсадида Москвага борди.

Эрон ТИВ раҳбари сафарини давомида Грузия, Арманистон ва Туркияда бўлади.

Ёрлиқ