Январ 26, 2021 17:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 177 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 177 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 177 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 420 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 590нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  385 минг 706  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 79 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг  560  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 1777  минг  367 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 100  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 72 миллион нафари соғайган.

Ёрлиқ