Январ 30, 2021 12:15 Asia/Tashkent
  • Эрон шу ҳафта Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партиясини импорт қилади
    Эрон шу ҳафта Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партиясини импорт қилади

Эроннинг Москвадаги элчиси Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи партиясини Эронга юборилиши ҳақида хабар берди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий  кеча жума куни Эрон ва Россия ўртасида коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш ва қўшма тарзда ишлаб чиқариш битимини имзоланганини таъкидлаб,  Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси  (RDIF) раҳбари билан эришилган келишувга кўра, вакцинанинг биринчи партияси  келаси пайшанба 4 февралга қадар, Эронга юборилади деб қўшимча қилди.

Козим Жалолий шунингдек  Эроннинг вакцина ишлаб чиқариш салоҳиятини юқори эканлигини инобатга олган ҳолда Россия билан  бундай вациналарни Эрон ичкарисида  қўшма равишда ишлаб чиқариш хусусида келиша олишганини маълум қилди.

 Эрон элчиси шунингдек коронавирусга қраши Россия вакцинасининг хавфсизлиги даражасига ҳам ишора қилиб,  Россияда  "Sputnik V" вакцинаси билан кенг вакцинация ўтказилмоқда  ва ҳозиргача  3 миллионга яқин киши бу вакцина билан эмланган  ва унинг ножўя ва ён таъсирлари қайд этилгани йўқ деб қўшимча қилди.

 Россияда коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш жараёни билан бир вақтда Эронда ҳам маҳаллий вакцинани ишлаб чиқариш амалиётлари давом этмоқда  ва ҳозиргача баъзи  вакциналар клиник синовларнинг бир нечта босқичидан ўтган.

Ёрлиқ