феврал 11, 2021 16:12 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 278 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 474  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  522 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  496 минг 455 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 65  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 751 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 278  минг 857 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 108  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  366  мингдан ортиқ киши вафот этган.

Ёрлиқ