феврал 12, 2021 16:58 Asia/Tashkent
  • Эрон Афғонистондаги БМТ колонасига қилинган ҳужумни қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Кобул-Жалолобод йўлида БМТ масъуллари карвонига қилинган ҳужумни қоралади.

ИРНА хабарига кўра кеча кечқурун  Саид Хатибзода  қурбонларнинг оилаларига   ҳамдардлик билдирди ва илова қилди:  "Афсуски, Афғонистонда зўравонликнинг тарқалиши жуда хавфли босқичга етди ва агар халқаро ҳамжамият, минтақадаги давлатлар ва Афғонистондаги барча масъул кучлар бунга эътибор қаратмасалар,  мамлакатда зўравонлик тобора куяайиб бориб, хавфсизлик шароитлари ёмонлашиш хавфи мавжуд.

Афғонистондаги БМТ кучларининг беш нафари  пайшанба куни Кобул ва Жалолобод ўртасидаги ҳужумда ҳалок бўлди.

 

Ёрлиқ