феврал 13, 2021 18:38 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар. Яна 74 киши вафот этди
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар. Яна 74 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 291 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 120  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  578 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 510 минг 873 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 74  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 883  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 291  минг 726 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 108  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  395  мингдан ортиқ киши вафот этган ва 80 миллиондан зиёд инсонлар тузалган.

Америкада 28 миллион киши коронавирусга чалинган ва камида 492 минг киши ушбу вирусдан ҳалок бўлган.

 .

Ёрлиқ