феврал 14, 2021 16:18 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 298 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 390  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  568 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 518 минг 263 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 62  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 945  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 298  минг 23 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 109  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  400  мингдан ортиқ киши вафот этган.

 

Ёрлиқ